Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги 358-умумтаълим мактабини кўздан кечирди
2025-03-20 16:45:00 / Янгиликлар

Қарийб минг ўринли мактаб фан хоналари, компютер ва хорижий тил хоналари, робототехника тўгараги, лаборатория зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Кутубхона, спорт зали, футбол майдони ва ошхонада болалар учун кенг қулайликлар яратилган.
Педагоглар билан мулоқот чоғида болаларнинг қобилиятини тўғри шакллантириш, касбий таълимни ривожлантириб, битирувчиларни касб-ҳунарли қилиб ҳаётга йўллаш муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, ахборот технологиялари, робототехника, муҳандислик каби йўналишларни кенгайтириш, ўсмирларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини кучайтириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.
Маҳалладаги янги уйларнинг биринчи қаватларида иккита хусусий боғча ташкил этилган. Улар Наврўз арафасида очилгани ота-оналар учун байрамона туҳфа бўлди.
