Диққат, иқтидорлилар сараланади!
2025-03-12 13:55:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мамлакатимизда ИЛК МАРОТAБА “Иқтидор” мактаб ансамбли Республика танлови ўтказилади.
Мақсадимиз — умумий ўрта таълим мактабларидаги ансамбллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларда миллий чолғучилик санъатини ривожлантиришдан иборат.
Танлов 6-10-синф ўқувчилари ўртасида миллий чолғулар йўналишида апрел ойида ўтказилади.
Республика босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб ансамбли хорижий мамлакатга таълим саёҳатини қўлга киритади.
