Янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
2025-03-04 15:40:00 / Янгиликлар
Шу кунларда Республикамиз бўйлаб бир қанча мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етди. Хусусан:
Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида янги 36-давлат мактабгача таълим ташкилоти қад ростлади.
120 ўринли замонавий боғчада ошхона, мусиқа зали, болалар ўйин майдони, машғулотлар учун ташқи айвонлар ва бошқа зарур барча шароитлар мавжуд.
Баҳорнинг илк куни Тошкент вилояти, Пискент туманидаги 6-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи педагоглари ва тарбияланувчи болажонлари учун қувончли кун бўлди.
280 ўринли боғча 360 ўринга мослаб реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, Япония билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 17- ҳамда 19-мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.
Сирдарё вилояти, Гулистон туманидаги 23-мактабгача таълим ташкилоти учун 150 ўринли янги бино қурилиб, унда таълим жараёнларига старт берилди.
