"ИЖОД ЁШЛАРИ" РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ
2025-02-23 14:50:00 / Янгиликлар

"Ижод ёшлари" республика танлови Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-, 5-, 6-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
Танлов 2 босқичда ташкил этилади:
➖туман (шаҳар) босқичи – жорий йилнинг март ойида;
➖вилоят босқичи – жорий йилнинг апрел ойида бўлиб ўтади.
❗️“Ижод ёшлари” танловининг асосий мақсади умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-, 5-, 6-синфларида таълим олаётган ёш ижодкор ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш, назм, наср, бадиий публицистика, адабиётшунослик йўналишлари бўйича истеъдод ва қизиқишларини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат.
🟢Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган 6-синф ўқувчилари навбатдаги ўқув йилидан ижод мактабларига белгиланган қабул параметрлари доирасида имтиҳонсиз қабул қилинади.
Шунингдек, 1-, 2-, 3-ўринларга сазовор бўлган 4-, 5-синф ўқувчилари келгуси йилда мазкур танловнинг иккинчи (вилоят) босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Танловда қатнашиш учун жорий йилнинг 23-февралидан 15-мартига қадар (шу куни ҳам) ijodyoshlari.piima.uz онлайн платформасида рўйхатдан ўтиш лозим.
