Сурхондарё педагоглари "Алабуга" эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан танишмоқда
2025-02-11 14:45:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятининг бир гуруҳ педагогларидан иборат делегация аъзолари айни вақтда Татаристон Республикасидаги "Алабуга" эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
Ўрганишлар давомида "Алабуга политех" таълим муассасасидаги ўқиш ва амалиёт жараёнлари, масканда ўқувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди. Шунингдек, бу ерда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ўқувчилар билан муассасадаги таълим тизими, яратилган шароитлар, дуал таълимнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида суҳбат олиб борилди.
Делегация аъзолари, шунингдек ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда замонавий методлар ва технологиялардан фойдаланишга доир ўтказилиши режалаштирилаётган ўқув семинарларида иштирок этади.
