ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ
2025-01-17 20:45:00 / Янгиликлар

Абу-Дабида бўлиб ўтган “Zayed Sustainability Prize” танловида ғолибликни қўлга киритган Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида тантанали тарзда кутиб олинди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова,
масъуллар ҳамда ота-оналар иштирок этиб, ўқувчиларни самимий табриклашди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур танловда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Пахлавон Ғуломов ҳамда 9-синф ўқувчиси Асилбек Ашрапов “Глобал Ҳигҳ счоолс” (глобал мактаблар) йўналишида ёмғир сувини қайта ишлаб истеъмол учун яроқли ҳолга келтириш лойиҳаси билан қатнашиб ғолибликни qoʻlga kiritdi.
Ўқувчиларимизга мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.
Тақдирлаш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва ўқувчиларимизни ғалаба билан қизғин табриклади.
Маълумот ўрнида, мазкур халқаро танловда ўқувчиларимиз томонидан тақдим этилган лойиҳада ичимлик суви танқислиги мавжуд туман ва қишлоқлардаги фойдаланилмаётган ер майдонларида катта миқдорда ёмғир сувини тўплаш учун ёпиқ ҳовуз (систерна) ва филтрловчи ускуналар ёрдамида сувни қайта ишлаб ичимлик ва кундалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш назарда тутилган.
Эндиликда бу лойиҳани молиялаштириш учун ташкилотчилар томонидан 150 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади ҳамда ушбу ғоя ҳаётга татбиқ этилади.
