Ҳудудларда МТТ методистлари учун ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда
2024-12-05 15:20:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Республикамиз бўйлаб “Мактабгача таълим ташкилотларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда тарбияланувчиларда экологик маданиятни шакллантириш” мавзусида ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.
Режа асосида бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган вилоятларида тренинглар бўлиб ўтди. Унда 2 660 нафар методист иштирок этди.
Мавзу доирасида хусусан мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарининг ўрни ва масъулияти масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Унда:
➖ ташкилотдаги маънавий муҳитни ривожлантириш,
➖тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,
➖педагог ходимларнинг намунавий этика қоидаларини тўлиқ эгаллашлари мавзуларида сўз борди.
Тадбирлар доирасида “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятни шакллантириш ва соғлом ривожлантирувчи муҳит яратиш асослари” мавзусида тақдимот ҳам бўлиб ўтди.
