Мусиқа маданияти фани устозлари билан жонли мулоқот бўлиб ўтди
2024-11-26 18:50:00 / Янгиликлар

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ва Маданият вазири Озодбек Назарбеков мусиқа маданияти фани устозлари билан жонли мулоқот қилди.
Унда 10мингдан ортиқ мактабларда фаолият олиб бораётган 10 минг 800 нафарга яқин мусиқа маданияти фани ўқитувчилари, шунингдек, 322 та Мусиқа ва санъат мактабларининг директорлари ҳамда тегишли мутахассислари онлайн ва оффлайн шаклда иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан вазир Ҳилола Умарова очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Пресидентининг ПҚ-391-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.
У шунингдек мазкур Қарор билан устозларга яратилган имкониятлар ҳамда бу орқали ёш авлодни мусиқага, санъатга бўлган муҳаббатини ошириш йўлида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Маданият вазири Озодбек Назарбеков сўзга чиқиб, мусиқа маданияти фани устозларининг фаолиятлари, уларни синовдан ўтказиш ва интеграция ҳақида сўз юритди.
❗️Очиқ мулоқот давомида устозларнинг эътироф, таклиф ҳамда мулоҳазаларига қулоқ тутилди.
Устозлар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб олишди.
