Луcиано Реззолла томонидан очиқ маъруза ўтказилди
2024-10-12 13:50:00 / Янгиликлар

Марказий Осиё университетлар форуми доирасида машҳур илм-фан вакиллари томонидан маърузалар бошланди.
Бугун “Янги Ўзбекистон” университети томонидан машҳур олим Луcиана Реззолла билан Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида очиқ маъруза ташкил этилди.
Маъруза ёшлар учун энг қизиқ мавзулардан ҳисобланган Қора туйнуклар ҳақида ўтказилди. Унда олим “Интерсталлер” филмида илгари сурилган илмий фараз, яъни қора туйнукларда ўтган 1,5 секунд ердаги бир кунга тенг эканлигининг ҳақиқатга яқинлигини тушунтириб берди.
Тадбир академик Бобомурот Аҳмедов томонидан очиб берилиб, унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
