Марказий Осиё Университетлари форуми доирасида хорижий ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди
2024-10-16 14:30:00 / Янгиликлар

Хабар қилинганидек, куни кеча Мактабгача ва мактаб вазирлиги тизимидаги Янги Ўзбекистон университетида Марказий Осиё Университетлари форумининг хорижий ташкилотлар вакиллари иштирокидаги очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди.
Форум доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.
Мулоқот аввалида Times Higher Education раҳбари Пҳил Батй иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат доирасида Times Higher Education рейтингида ўрин олган Ўзбекистондаги университетлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, келгуси режалар муҳокама қилинди.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов иштирок этиб, тилга олиб ўтилган масалалар бўйича ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек:
📍Массачусетс технологиялари институтининг академик ривожланиш бўйича проректори, профессор — Эрик Гримсон;
📍Буюк Британиянинг Harrow school ижрочи директори Эриc Лонг ва ўқув масалалари бўйича директори — Аҳмед Ҳусайн;
📍Бирлашган Араб Амирликларининг Халифа Университети Президенти — Ибраҳим Ал-Ҳажри;
📍Бирлашган Араб Амирликларининг "Emirates national schools" директори — Др.Аҳмад Ал-Бастаки;
📍Бритиш Cоунcил Инглиз тили дастурлари директори — Мичаел Cонноллй;
📍Тimes Publishing Ltd бош ижрочи директори — Суе Пен Йим;
📍Германиянинг Тechniche Hoshchule Ingolstadt университети Президенти — Др.Wалтер Счоберлар иштирокида икки томонлама учрашувлар ўтказилди.
Ўзаро дўстона шаклда бўлиб ўтган мулоқотлар давомида амалга оширилаётган икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйишга доир келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
