“Заковат” турнирининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди
2024-10-20 17:35:00 / Янгиликлар

Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнирининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди.
Мазкур жамоа аъзоларининг ҳар бири махсус диплом, тегишли равишда олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда ноутбуклар билан тақдирланди.
📍Ғолиб жамоа аъзолари қўшимча равишда республикадаги давлат олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиниш ва бир ўқув йили давомида қуйидаги миқдорларда стипендиялар билан тақдирланиш имкониятини қўлга киритишди:
➖ 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
➖2-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари;
➖ 3-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари.
➖ Мактаблардаги "Заковат" клубларининг фаолияти энг яхши, деб топилган 30 нафар координаторлари планшет билан тақдирланди.
✔️Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, Республикадаги барча мактаблар "Заковат" клублари координаторлари Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бир марта моддий рағбатлантирилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, “Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичларида 100 мингдан ортиқ билимдон ўқувчилар билимини синовдан ўтказди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин - Навоий вилояти, Учқудуқ туманидаги 7-мактаб,
2-ўрин - Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 39-ИДУМ,
3-ўринга - Хоразм вилояти, Боғот туманидаги 92-сон ИМИ муносиб деб топилди.
Ғолиб жамоаларни улкан ютуқ билан муборакбод этамиз!
