Инглиз тили устозлари учун касбий ривожланиш тренинглари ташкил этилди
2024-07-10 14:50:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Британия Кенгаши ва Норвич тил таълими институти билан ҳамкорликда инглиз тили устозлари учун касбий ривожланиш тренинглари ташкил этилди.
Маҳорат дарслари Норwич Тил таълими институти директори Том Киддле томонидан ўтказилиб, унда инновацион технологиялар асосида таълим бериш, ўқувчига йўналтирилган таълим, дарсларда замонавий методикалардан фойдаланиш каби мавзуларда сўз бормоқда.
"Мактаб чемпионлари" лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда бутун Республикамиздан устозлар иштирок этишмоқда.
Тренинглар давомида ўқитувчилар ўртасида “Менинг касбий саёҳатим” мавзусида интерактив машғулотлар ташкил этилди.
Унда устозлар дарс жараёнлари ҳамда касбий фаолиятлари давомидаги муҳим тажрибалар ҳамда методика ҳақида фикр алмашишди.
Келгусида ушбу устозлар ўз ҳудудларидаги ҳамкасблари билан бу ерда ўрганган билимларини бўлишишади.
Тренинг жараёнлари 12-июлга қадар давом этади.
