Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ (январь)
2026-02-04 17:30:00 / Ҳисоботлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон «Ижро.гов.уз» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, ҳудудларга ташрифлари ҳамда ҳузурларида ўтказилган йиғилиш баёнлари топшириқларини ижро ҳолати ҳар ҳафта жума куни – вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида, ҳар ҳафта душанба куни – вазир ҳузурида, ҳар ойда – вазирлик ҳайъат мажлисларида доимий танқидий муҳокама қилиб борилмоқда.
Таҳлилларга кўра, «Ижро.гов.уз» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.
Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2025 йилда топшириқлан сони 3 баробарга ортиб 276 та ҳужжатда белгиланган 1 483 та топшириқ назоратга олинган.
Маълумот учун:
2020 йилда жами 133 та ҳужжатда 544 та топшириқ;
2021 йилда жами 202 та ҳужжатда 951 та топшириқ;
2022 йилда жами 157 та ҳужжатда 715 та топшириқ;
2023 йилда жами 166 та ҳужжатда 1 725 та топшириқ;
2024 йилда жами 185 та ҳужжатда 1 047 та топшириқ;
2025 йилда жами 276 та ҳужжатда 1 483 та топшириқ;
Ижро муддати 2025 йил ОКТЯБРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 147 та топшириқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбарининг 37 та топшириқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 46 та топшириқнинг ижроси тўлиқ таъминланди.
Ижро муддати 2025 йил НОЯБРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 152 та топшириқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбарининг 18 та топшириқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 39 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
ижро муддати 2025 йил ДЕКАБРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 494 та топшириқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбарининг 7 та топшириқ, Президент Администрацияси раҳбарининг резалютсаларидаги 54 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 68 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
Шунингдек, ижро муддати 2026 йил ЯНВАРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 140 та топшириқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишларидаги 1 та топшириқ, Президент Администрацияси раҳбарининг резалютсаларидаги 20 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 23 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
Таҳлилий маълумот:
ЮКЛАБ ОЛИШ
