Ўзбекистон - Туркия таълим соҳаси ҳамкорлигида янги саҳифа очилди
2026-01-30 12:00:00 / Янгиликлар
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг Туркияга расмий ташрифи давомида икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан Истанбул шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаби қурилишига тамал тоши қўйилди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова ҳамда вазирлик масъул ходимлари ҳам иштирок этди.
600 ўринли мазкур мактаб Ўзбекистоннинг хорижда ташкил этилаётган илк давлат таълим муассасаси ҳисобланади.
Ўқув жараёни ўзбек тилида, Ўзбекистоннинг умумтаълим дастурлари асосида олиб борилади.
Ушбу маданий ҳамкорлик икки қардош давлат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва муштарак мақсадларнинг ёрқин ифодасидир.
