Халқаро ҳамкорлик
2026-01-29 10:00:00 / Янгиликлар
Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази делегацияси АҚШда ЭТС (Eduсational Testing Servise) томонидан ташкил этилган халқаро саммитда иштирок этди.
Тадбир якунида Марказ ва ETS ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат билан истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Шунингдек, Марказ делегацияси ETS томонидан ташкил этилган 4 кунлик ўқув тренингларини ҳам муваффақиятли якунлади.
Ушбу ўқув жараёни замонавий баҳолаш ёндашувлари, тестология, илмий-тадқиқот асосида баҳолаш ҳамда имтиҳон хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Маълумот ўрнида: ETS — таълимни баҳолаш соҳасида дунёдаги энг йирик ва нуфузли ташкилотлардан бири бўлиб, қатор халқаро имтиҳонларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
