“ИХТИРОЧИЛИККА ҚАДАМ” ТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2026-01-26 15:00:00 / Янгиликлар
Танлов туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган 5-11-синф ўқувчилари ўртасида Республикамиз бўйлаб ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишлари талаб этилади.
Айни дамда жараёнлар қизғин давом этмоқда. Унда иштирокчи ўқувчилар ўз лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилиб, саволларга жавоб беришмоқда.
