IZhO 2026: Терма жамоа аъзоларидан навбатдаги рекорд натижа
2026-01-15 15:45:00 / Янгиликлар

10-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан 22-Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди.
Дунёнинг 15 мамлакатидан 700 дан ортиқ ўқувчи иштирок этган ушбу олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги РEКОРД НАТИЖАГА эришди:
🥇3 та олтин, 🥈8 та кумуш, 🥉9 та бронза — жами 20 та медаль
Маълумот учун:
Халқаро даражада ўтказилаётган ушбу олимпиадада физика фанидан Терма жамоамиз аъзоси Элбек Уроқов ИЛК ОЛТИН МЕДАЛИНИ қўлга киритди.
Эслатма: Ўзбекистон терма жамоаси 2025 йилги 21-Халқаро Жаутиков Олимпиадасида жами 19 та медаль қўлга киритган эди.
Барча ғолибларни табриклаймиз ва келгуси олимпиадаларда улкан зафарлар тилаймиз!
