Ватан ҳимояси — муқаддас бурч, унга муҳаббат болаликдан шаклланади
2026-01-14 10:00:00 / Янгиликлар

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб барча мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган турли тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур тадбирлар доирасида Ватанга муҳаббат, миллий ғурур, тинчликни асраш, мардлик ва жасорат каби юксак қадриятлар ҳақида сўз борди.
Қизиқарли саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар, рамзий чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
