58-Халқаро кимё олимпиадаси (ИЧО 2026) Бошқарув ва Илмий қўмиталарининг қўшма йиғилиши ўтказилди
2026-01-14 16:30:00 / Янгиликлар

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, Фанлар академияси вице-президенти Шомансур Сагдуллаев, Буюк Британия, АҚШ, Швесария, Хитой, Швеция ва қатор хорижий давлатлардан келган халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирок этди.
➖ Учрашувда мазкур олимпиадани ўтказиш учун олиб борилаётган академик тайёргарлик ишлари, амалий босқич ва лаборатория жиҳозлари, олимпиаданинг асосий ва маданий дастурлари, жараёнлар ўтадиган манзиллар ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, илмий тайёргарлик доирасида хорижий экспертлар иштирокида Моск имтиҳонлари ўтказилди.
Мазкур йиғилиш учрашувлари жорий йилнинг 18 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган. Мулоқотлар якунида кун тартибидаги муҳим масалалар ижросини таъминлашга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинади.
Маълумот учун: 58-Халқаро кимё олимпиадаси жорий йилнинг 10-19 июль кунлари илк бор Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган. Унда дунёдаги 90 дан ортиқ давлатдан келган 350 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар иштирок этади.
