Халқаро тажриба алмашинуви — таълим сифатини ошириш гарови
2026-01-13 14:10:00 / Янгиликлар

Хитой Халқ Республикаси Гуандон провинцияси Халқаро алмашинув ва ҳамкорлик бўлими делегацияси Чирчиқ шаҳрида бўлиб турибди. Бундан асосий мақсад — таълим соҳасида илғор тажрибалар билан ўзаро алмашиш, самарали ёндашувларни амалиётга татбиқ этишдир.
Делегация Чирчиқ шаҳридаги қатор таълим муассасаларида бўлиб, ўқув-тарбия жараёнлари билан танишди. Хусусан, 14-сонли умумий ўрта таълим мактабида касб-ҳунарга йўналтирилган таълим ва амалий машғулотлар намойиш этилди.
13- ва 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида Хитой тажрибасига асосланган ривожлантирувчи машғулотлар ва инновацион методлар намойиш этилиб, уларнинг болалар тафаккури ва ижодкорлигини ривожлантиришдаги аҳамияти эътироф этилди.
Ташриф давомида Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи хитойлик делегация билан учрашиб, таълим сифатини ошириш, педагоглар малакасини ривожлантириш ва қўшма лойиҳалар масалаларини муҳокама қилди.
