Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИСА) билан қўшма фаолият
2026-01-13 10:45:00 / Янгиликлар

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИСА) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш, ўқитиш ва ривожлантириш комплекс марказини қуриш орқали мактабгача таълим педагог кадрлари малакасини ошириш” лойиҳаси доирасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Жанубий Кореянинг Донг-Эуи университети профессор-ўқитувчилари Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига келиб танишишди.
Хорижий мутахассислар муассасадаги амалий машғулотлар, жумладан ўйинга йўналтирилган таълим жараёнлари билан танишиб, тарбияланувчиларнинг фаоллигини ижобий баҳоладилар.
Ушбу амалий машғулотлар 2025 йил сентябрдан жорий этилган “Ўйинга йўналтирилган таълим ва тарбия” жараёнининг оралиқ мониторинг босқичидир.
