"Келажак учун хорижий тил" лойиҳаси доирасида факультатив дарс машғулотларига старт берилди
2026-01-12 16:30:00 / Янгиликлар

Дарслар малакали хорижлик ва маҳаллий мутахассислар томонидан олиб борилмоқда. Унда ўқувчиларнинг тил кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида интерактив машғулотлар ва дебатлар ташкил этилади.
Жараёнларда битирувчи синф ўқувчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда қатнашишмоқда. Ушбу гуруҳлар 2025 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган диагностик тест натижаларига кўра шакллантирилган.
➖ Бепул ва интенсив тарзда ўтказилаётган ушбу лойиҳа якунида ўқувчилар Миллий сертификат синовларида қатнашишлари кўзда тутилмоқда.
