Вазирлик делегацияси таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича форумда қатнашди
2026-01-12 15:15:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларида корейс тили иккинчи хорижий тил сифатида босқичма-босқич жорий этилмоқда.
2019 йилдан бошлаб айрим мактабларда корейс тилини чуқур ўрганиш йўлга қўйилган бўлса, 2024 йил 2 февралдаги тегишли қарорга асосан ушбу фан умумтаълим мактабларининг 10–11-синфларида иккинчи хорижий тил сифатида ўқитилиши амалиётга жорий этилди.
2025–2026-ўқув йилида республика бўйича 68 та мактабда 5 499 нафар ўқувчи корейс тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўрганмоқда. Жорий ўқув йилида Корея таълим маркази билан ҳамкорликда 22 нафар кореялик мутахассис умумтаълим мактабларига жалб этилди.
Маълумот учун: Корейс тилини ўқитиш бўйича ўқув режаси тасдиқланиб, 10–11-синфларда ҳафтасига 4 соат дарс ўтилиши ҳамда таълим якунида ўқувчиларнинг А2 даражадаги тил билимига эга бўлиши белгиланди.
