Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Ижро.гов.уз» тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ (декабрь)
2025-12-30 11:10:00 / Ҳисоботлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, ҳудудларга ташрифлари ҳамда ҳузурларида ўтказилган йиғилиш баёнлари топшириқларини ижро ҳолати ҳар ҳафта жума куни – вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида, ҳар ҳафта душанба куни – вазир ҳузурида, ҳар ойда – вазирлик ҳайъат мажлисларида доимий танқидий муҳокама қилиб борилмоқда.
Таҳлилларга кўра, «Ижро.гов.уз» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.
Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2025 йилда топшириқлан сони 3 баробарга ортиб 259 та ҳужжатда белгиланган 1 708 та топшириқ назоратга олинган.
Маълумот учун:
2020 йилда жами 133 та ҳужжатда 544 та топшириқ;
2021 йилда жами 202 та ҳужжатда 951 та топшириқ;
2022 йилда жами 157 та ҳужжатда 715 та топшириқ;
2023 йилда жами 166 та ҳужжатда 1 725 та топшириқ;
2024 йилда жами 185 та ҳужжатда 1 047 та топшириқ;
2025 йил 9 ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 186 та ҳужжатида белгиланган 689 та топшириқ ижроси таъминланишига эришилди.
Жумладан, ижро муддати ОКТЯБРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 147 та топшириқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбарининг 37 та топшириқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 46 та топшириқнинг ижроси тўлиқ таъминланди.
Шунингдек, ижро муддати НОЯБРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 152 та топшириқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбарининг 18 та топшириқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 39 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
ДЕКАБРЬ ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 494 та асосий топшириқдан 449 та (90.9 %) топшириқ ижроси таъминланган, 3 та топшириқ доимий тусга эга бўлиб ваколатли ташкилотлар томонидан маълумот учун қабул қилиниб муддати мувофиқлаштирилмоқда.
Президент топшириқлари комплекслар кесимида:
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов – 7 та, Вазир ўринбосари А.Турдиев – 1 та, Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 10 та, Вазир ўринбосари Т.Комилов – 26 та, Вазир котибияти раҳбари Ж.Шамшиевда – 1 та
Декабрь ойида Президент Администрацияси раҳбарининг жами 7 та топшириқдан 4 таси (57.1 %) нинг ижроси таъминланган. Қолдиқ 3 та.
Президент Администрацияси раҳбари топшириқлари комплекслар кесимида:
Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 3 та
ДЕКАБРЬ ойида Президент Администрацияси раҳбарининг резалютсалари жами 54 та топшириқдан 42 таси (77,8 %) нинг ижроси таъминланган. Қолдиқ 12 та.
Президент Администрацияси раҳбари резалютсалари комплекслар кесимида:
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов – 1 та, Вазир ўринбосари А.Турдиев – 2 та, Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 1 та, Вазир ўринбосари Т.Комилов – 7 та, Вазир котибияти раҳбари Ж.Шамшиевда – 1 та.
ДЕКАБРЬ ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларидаги жами 68 та топшириқдан 61 таси (89.7 %) нинг ижроси таъминланган. Қолдиқ 7 та.
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари комплекслар кесимида:
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов – 2 та, Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 4 та, Вазир ўринбосари Т.Комилов – 1 та.
Шунигдек, Вазирнинг 2025 йил 3 ноябрдаги 418-сон буйруғ билан ноябрь-декабрь ойлари ҳамда 2026 йил 10 январга қадар кучайтирилган (фавқулодда) иш ташкил этилди.
2025 йил 7 ноябрь куни Ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан иқтисодий ўқиш ташкил этилди. Мазкур иқтисодий ўқиш Вазирнинг жорий йилнинг 7 ноябрдаги 34-сон баёни билан тасдиқланди.
Таҳлилий маълумот:
ЮКЛАБ ОЛИШ
