"Тошкент тажрибаси" асосида "Келажак учун хорижий тил" лойиҳаси бўлиб ўтмоқда
2025-12-25 11:00:00 / Янгиликлар

Бугун пойтахт ўқувчиларидан бир гуруҳи мазкур тест синовларига жалб этилди ҳамда хорижий тил бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова мазкур жараёнлар билан яқиндан танишди ва хорижлик устозлар билан ҳам мулоқот қилди.
Шу билан бирга ўқувчилар билан хорижий тилларни ўрганиш ва унинг келажакдаги ўрни ва аҳамияти хусусида суҳбатлашиб, ёшларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутди.
Масъуллар билан мулоқот давомида "Келажак учун хорижий тил" лойиҳаси доирасидаги режалар ҳамда кутилаётган натижалар ҳақида фикр алмашди.
Маълумот учун: тест синовлари якунига кўра, ўқувчилар гуруҳларга ажратилиб, кейинги чоракдан бошлаб интенсив дарсларга старт берилиши режалаштирилган.
