Вазир иштирокида долзарб масалага бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2025-12-24 18:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Каримова Эъзозхон Гапиржоновна иштирокида “Мактабгача ёшдаги болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида савол-жавоб шаклида очиқ мулоқот учрашуви ташкил этилди.
Мулоқот давомида мактабгача ёшдаги болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг амалий самаралари ҳамда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Учрашувда менежерлик курсларида малака ошираётган МТТ директорлари ҳамда директорликка номзодлар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Билдирилган саволларга вазир томонидан батафсил жавоблар берилди.
