Пойтахтимизда хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқувчиларнинг билимларини баҳолашга қаратилган тест синовларига старт берилди
2025-12-23 09:00:00 / Янгиликлар
Мазкур жараёнлар "Келажак учун инглиз тили" лойиҳаси доирасида пойтахтимизда жойлашган мактабларда ташкил этилган.
Ўқувчиларга МОСК тест синовларини ишлаш учун 90 дақиқа вақт берилади, бунда Тинглаб тушуниш (Listening), Грамматика ва Ўқиб тушуниш (Reading) асосида иштирокчиларнинг натижалари баҳоланади.
Синовлар якунида натижалар таҳлил қилиниб, ўқувчиларни турли даражалардаги гуруҳларга ажратиш ва бепул тўгарак машғулотларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Тўгарак машғулотлари умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган хорижлик устозлар томонидан ташкил этилади.
