Бухорода «Ишонч» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди
2025-12-16 13:00:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда БМТ вакилларидан иборат делегация Бухорода «Ишонч» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Дастлаб Ромитан туманидаги 1-умумтаълим мактабида ташкил этилган инклюзив таълим синфлари ва STEM лабораторияси фаолияти, алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, делегация Бухоро вилояти педагогик маҳорат марказида бўлди. Унда амалга оширилган ишлар юзасидан мулоқот ташкил этилиб, ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, рақамли ва инклюзив таълим методларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Унда лойиҳа натижалари, келгусидаги режалар юзасидан батафсил маълумотлар берилиб, журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.
Жараёнлар давом этади...
