Ўзбек тили сертификати бўйича апробация имтиҳони ўтказилди
2025-12-04 18:00:00 / Янгиликлар
Президентимиз ташаббуси билан ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш ҳамда уни хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Давлатимиз раҳбари соҳа масъуллари олдига ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражаси бўйича малака сертификатига эга бўлиш имкониятини яратиш вазифасини қўйган эди.
Айни шу кунларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонининг баҳолаш мезонлари, топшириқлар формати масалалари, умуман, имтиҳон учун ишлаб чиқилган “Узбек лангуаге профисиенсй тест” – “Ўзбек тили бўйича билим даражаси тести” платформасининг ишлаш механизмини текшириб кўриш мақсадида апробация синовлари ўтказилмоқда.
Имтиҳон халқаро СEФР мезонлари асосида 4 та кўникма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) бўйича ўзбек тилини билишнинг А1, А2 ва Б1 даражаларини қамраб олган ҳолда электрон шаклда ташкил этилди. Апробация жараёнида жами 379 нафар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирок этди.
Натижалар таҳлилига кўра, имтиҳон топшириқлари мазмуни ва формати, баҳолаш мезонлари, имтиҳон давомийлиги ҳамда платформа функционал имкониятлари қайта кўриб чиқилиб, такомиллаштирилади.
