Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
2025-12-05 09:00:00 / Янгиликлар

Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1-4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади.
Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.
2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, ИИИ чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
