“Ҳуқуқий-маърифий билимдон” республика ижодий кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда
2025-12-02 14:00:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ҳуқуқий-маърифий билимдон” республика ижодий кўрик-танловининг республика босқичига старт берилди.
Унда иштирокчи жамоалар савол-жавоб, тест ва саҳна кўриниши шартлари асосида ўзаро куч синашади. Танлов жараёнлари юқори савияда, шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилган бўлиб, иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини яна-да мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Жараёнлар Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган «Варнет» ботаника боғида ташкил этилган.
