Барча таълим муассасаларида навбатдаги "Келажак соати" дарслари ўтказилди
2025-12-01 10:00:00 / Янгиликлар
Унда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллигига бағишланган тақдимот ва савол-жавоблар ташкил этилди.
"Менинг ҳуқуқларим" мавзусида ўтказилган мазкур дарсларда ўқувчилар Бош Қомусимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлар, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий белгилари, бу борадаги жаҳон тажрибасига доир зарур маълумотларга эга бўлди.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 9-мактабда ташкил этилган дарсларда Адлия вазири Акбар Тошқулов иштирок этди ва мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Машғулотлар доирасида ўқувчилар амалий машғулот ҳамда мулоқотларда фаол иштирок этди ва ўз саволларига батафсил жавоб олишди.
