Таълим жараёнига янги методикалар жорий этилади
2025-11-21 10:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алексей Ерхов билан учрашди.
Мулоқот давомида томонлар биргаликдаги лойиҳа ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритишди.
Шунингдек, таълим жараёнларига янги методикаларни жорий этиш, педагогларни касбий ривожлантириш, мактабдан ташқари таълим ва болаларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш йўналишларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
