Сурхондарёда "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида семинар ташкил этилди
2025-11-17 17:05:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида бугун вилоятимизда “Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, коррупцияга қарши профилактика чора-тадбирларини кучайтириш" мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси бошлиғи Шахобиддин Джурабоев, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусниддин Маматдиев, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Абдумурод Тўраев, ДХХ вилоят бошқармаси ходими Абдусалом Райимов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Муродилла Турсунов, ИИБ вакиллари — Жамшид Нафасов ва Шоҳжаҳон Раҳимовлар, шунингдек, бошқарма аппарати ходимлари, ҳудудий ММТБ бошлиқлари, ZOOM платформаси орқали туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Мулоқот давомида коррупцияга қарши курашишга оид ички локал ҳужжатлар мазмуни, қонунчилик асослари, “ҳалоллик вакцинаси” иммунитетини шакллантиришнинг аҳамияти тушунтирилди. Таълим соҳасини шаффоф, коррупциядан холи тизимга айлантириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Тадбир давомида коррупцион ҳаракатларнинг салбий оқибатларига бағишланган видеороликлар намойиш этилиб, таълим муассасалари раҳбарлари ҳалоллик ва шаффофликни таъминлашда юқори масъулиятли бўлиши яна бир бор эслатиб ўтилди.
