Янги ўқув йилига “Президент совғалари”ни етказиш жараёнларига бағишланган пресс-тур бошланди
2025-07-31 11:00:00 / Матбуот анжуманлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик ҳамда 1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғалари”ни ҳудудларга етказиш жараёнларига бағишлаб ўтказилаётган пресс-тур бошланди.
➖ Тадбир доирасида, шунингдек пойтахт мактабларида жорий этилаётган “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси ҳамда “Жасорат мактаблари”да ўқув жараёнларини ташкил этиш бўйича тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Пресс-тур тадбирлари пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 14-умумтаълим мактабида ўтказилмоқда.
