Таълим коррупциядан ҳоли соҳа
2025-11-12 12:00:00 / Янгиликлар
Тошкент вилоятида "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида "Таълим — коррупциядан ҳоли" мавзусида семинар ўтказилмоқда.
Унда Мактабгача va мактаб таълими вазирлиги масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Адлия вазирлиги вакиллари, Тошкент вилояти мактабгача va мактаб таълими бошқармаси, туман бўлимлари бошлиқлари, директор va педагоглар иштирок этмоқда.
Таълим муассасаларда фаолият юритувчи 800 нафардан ортиқ ходимлар марказий студиялардан, 2000 нафардан ошиқ педагоглар, соҳа масъуллари ZOOM платформаси орқали қатнашмоқда.
