Навоий: вазир учрашувлари давом этмоқда
2025-11-07 11:50:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Зарафшон шаҳридаги қатор таълим муассасаларида бўлди.
Дастлаб вазир шаҳар марказидаги 2- ва 10-давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан танишди. Бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди.
Вазир Эъзоза Каримова ҳудуддаги 8- ва 14-мактабларда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди.
Шунингдек, шу куни ҳудуддаги мактаб ва боғча директорлари билан йиғилиш ўтказилди.
Унда 2024–2025 ўқув йили натижалари, таълим сифати ва янги баҳолаш тизими, битирувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Вазир Эъзоза Каримова мактаб ҳовлисига дарахт кўчатлари экиш акциясида ҳам иштирок этди.
