Агентлик ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги
Миллий кино санъатини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, юртимизда жаҳон тажрибаси асосида кино ишлаб чиқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, замонавий киносаноат инфратузилмасини яратиш ва кинопрокат тизимини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 6202-Фармонига мувофиқ “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги қайта ташкил этилди.
Агентлик томонидан қуйидаги вазифалар амалга ошириб келинмоқда:
Агентликнинг вазифалари:
кино санъатининг миллий маданиятни ривожлантириш, жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
кино санъатида, кино-видео фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, киностудиялар ва ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш кинематографчиларни тарбиялаш, уларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
“Республика кинофонди” давлат унитар корхонаси фаолиятини бугунги кун талаблари негизида ташкил этиш;
кинофильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш тизимини танловлар ташкил қилиш орқали такомиллаштириш ва қайта техник жиҳозлаш, аҳолига кино-видео хизмат кўрсатиш даражасини ошириш;
муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган кино ва видео маҳсулотларини ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб киришга, улардан фойдаланиш, ижарага бериш ва тарқатишга қарши зарур чоралар кўриш;
импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланиш
