15-октабр – Халқаро қишлоқ аёллари куни
2025-10-15 15:00:00 / Янгиликлар
БМТ Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15-октабр – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

Бугун мамлакaтимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан саналади. Айниқса, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан муҳимдир.
Ўрмон агентлиги 15-октабр — Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан барча аёлларни самимий муборакбод этади.
