Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги негизида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди
2025-06-03 08:46:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПФ-90-сон фармонига кўра, Ўрмон хўжалиги агентлиги негизида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ташкил (кейинги ўринларда Ўрмон агентлиги) этилди.
Фармонга мувофиқ Ўрмон агентлиги:
– барча ўрмонларнинг давлат ҳисобини ҳамда давлат ўрмон кадастрини тузади ва юритади;
– “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, кўчатчиликни ривожлантириш, дарахт ва бута кўчатлари питомникларини кўпайтириш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур фармонга асосан янгитдан жорий этилаётган тартибга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўрмон фонди ер майдонлари алоҳида муҳофаза этилади ва уларнинг тоифасини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
