Навоийда кузги кўчат экиш тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
2026-11-23 16:10:00 / Янгиликлар
Навоий вилоятининг Конимех туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги масъуллари, Прокуратура мутасаддилари, Ички ишлар ва Экология бўлимлари ходимлари, ўрмон хўжалиги мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида 500 туп манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди. Шунингдек мазкур ташаббус туманнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, яшиллик даражасини ошириш ҳамда экотизимларини қайта тиклашга хизмат қилади.





