Андижонда кўчат экиш мавсуми давом этмоқда
2026-11-23 12:45:00 / Янгиликлар
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида Андижон вилояти бўйлаб кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Лойиҳа доирасида вилоят бўйича 10 млн тупдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган.

Андижон туманининг Бобур шаҳри ҳудудида 52 гектар ер майдонда қарийб 1 минг 600 туп манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Мазкур тадбирлар вилоятнинг экологик муҳитини янада яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш, биохилма-хиллигини сақлаш ҳамда атмосфера ҳавосининг тозалигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.







