Қораўзакда кузги кўчат экиш тадбирлари бошланди
2026-11-09 11:05:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги масъуллари, туман Прокуратураси ва Экология бўлими ходимлари, ўрмон хўжалиги мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Кузги мавсум доирасида Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги томонидан ер майдонлари тайёрланиб, масъуллар иштирокида манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда.
Ушбу тадбирлар туманнинг экологик муҳитини яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш, экотизимларини тиклаш ҳамда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади.







