Марказий Осиё давлатлари экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
2026-10-30 18:55:00 / Янгиликлар

Учрашувда минтақавий экологик ҳамкорликни кенгайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чўлланиш ва ерлар деградациясининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Қум ва чанг бўронлари, қурғоқчилик ҳамда табиий экотизимларга тушаётган босимни камайтириш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган чораларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлар конференциясининг 31-сессияси — COP31га биргаликда тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, конференция доирасида Марказий Осиё давлатлари иштирокида қўшма қўшимча тадбирлар ташкил этиш, минтақанинг устувор экологик ташаббусларини илгари суриш ва уларга халқаро ҳамкорлар эътиборини жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида иштирокчи давлатларнинг ваколатли идоралари раҳбарлари томонидан «Марказий Осиё минтақасида яшил макон барпо этиш бўйича дастур» имзоланди.
