Расмий муносабат
2026-09-30 09:10:00 / Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларда Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида чорва моллари боқилаётганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар Ўрмон хўжалиги масъуллари томонидан жойида ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Бойсун тумани «Қизилнавр» маҳалласида яшовчи Ф.Р.га тегишли 3 бош чорва моллари ўрмон хўжалиги ҳудудида қаровсиз юрганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 77-моддаси 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланилгани маълум қилинади.
