Прокуратура тарихи музейига саёҳат ташкил этилди
2026-09-09 18:45:00 / Янгиликлар
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги ходимлари учун Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад ходимларнинг тарихий билимларини бойитиш, миллий қадриятлар ва тарихий хотирага ҳурматни янада мустаҳкамлаш, юртимиз озодлиги ва тараққиёти йўлида хизмат қилган аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Саёҳат давомида ходимлар прокуратура органларининг шаклланиш тарихи, ноёб архив ҳужжатлари, қимматли экспонатлар ҳамда сиёсий қатағон қурбонлари тақдирига оид маълумотлар билан яқиндан танишди.







