"Green University" давлат университети ҳисобланадими? Энг кўп бериладиган саволларга ректордан жавоблар
2026-07-28 11:05:00 / Янгиликлар
Унда университетни битирган талабалар иш топа оладими, қанча даромад қилиши мумкин, **"Green University"**нинг бошқа таълим муассасаларидан устун жиҳатлари нимада, талабалар учун қандай грантлар ажратилган, талабалар чет давлатларда ҳам малака ошира оладими, халқаро ташкилотларда ишлаши мумкинми ва бошқа шу каби саволларга батафсил жавоб берилди.
"Бугунги кунда экология ҳар бир соҳа учун долзарб бўлиб бормоқда. Яъни ҳар қандай соҳа учун кучли экологлар керак. "Green University" ана шундай мутахассисларни тайёрлаб беради. Яъни университетни битирган талабалар юртимиздаги исталган давлат ташкилотида, шунингдек, халқаро ташкилотларда ҳам ишлай олади", — дейди ректор Бахтиёр Пўлатов.
Суҳбат давомида **"Green University"**га 35 давлатдан абитуриентлар ҳужжат топширгани ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, университет талабалари билан ҳам суҳбат ўтказилиб, уларнинг фикрлари тингланди.
