Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди
2026-05-12 12:30:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 6 - 7 май куни Ўрмон агентлиги ходимлари учун Кўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Самарқанд — ўзининг бой тарихи, бетакрор меъморий обидалари ҳамда Буюк ипак йўлидаги муҳим марказ сифатидаги ўрни билан юртимизнинг энг муҳим маданий масканларидан бири ҳисобланади. Саёҳат давомида иштирокчилар Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда ҳамда Имом ал-Бухорий мажмуаларини зиёрат қилдилар.
Ушбу саёҳат ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига шароит яратиш, жамоада ўзаро ҳамжиҳатлик ва ижобий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.


