Инсон азиз – хотира муқаддас
2026-05-08 18:45:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда сўнгги йилларда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жасоратини тарих саҳифаларига муҳрлаш борасидаги ишлар кўлами янада кенгайди.
Эътиборлиси, машъум урушда фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хотирасини абадийлаштириш ҳамда бугун ҳаёт бўлган фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Дарҳақиқат, улардаги метин ирода ва Ватанга бўлган муҳаббат бугунги ва келажак авлодлар учун чинакам ибрат намунасидир. Юрт озодлиги йўлида жасорат кўрсатган қаҳрамонларнинг хотираси доимо абадийдир.
Азиз юртдошлар!
Сизларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклаймиз.Юртимизнинг тинч ва осойишталиги, фаровон ҳаётимизга асло кўз тегмасин. Осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин.
Эркин Муҳиддинов,
Экология ва иқлим ўзгариши
миллий қўмитаси ҳузуридаги
Ўрмон агентлиги директори
