Мўътабар аёллар қадрланди
2026-03-06 19:55:00 / Янгиликлар
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида 8 март —Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тантанали тадбирда Экология қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этиб, тизимда фаолият юритаётган барча хотин-қизларни байрам билан самимий табриклади.

Халқимизда азал-азалдан мўътабар аёл зотига ҳурмат кўрсатиб келинганлиги, бугун юртимизда хотин-қизларнинг оилада, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини оширишга устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Асосийси, кейинги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмонлар барпо этиш борасида ҳам аёлларнинг ўрни янада ортиб бораётганлиги, барча соҳаларда бўлгани каби табиатни ҳимоя қилишда уларнинг меҳнати беқиёс эканлиги эътироф этилди.
Байрам тадбирлари ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари ва тизим ташкилотларида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.




